Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Германия, Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари етакчиларини Мисрдаги вазиятни муҳокама қилиш учун сўзлашувга чақирди.

Мисрда 13 кундирки ғалаёнлар давом этмоқда.

АҚШда Оқ уй маъмурияти учрашувлар олдидан Обама ўртага ташламоқчи бўлган масалаларга оид хабарнома эълон қилди ва унда айтилишича, Обама Ҳусни Муборакка тинч йўл билан мамлакатда ҳокмимият алмашинувини таъминлаш ва бунда халқ истакларини инобатга олиш зарурлигини яна бир бора эслатган.

Шунингдек, АҚШ президенти воқеалар чоғида журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг нишонга олинганидан жиддий хавотир билдирган.

Шанба куни АҚШ нинг бир неча штатларида Мисрда тинч норозилик намойишларини ўтказаётган халқни қувватлаб, намойишлар бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG