Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мисрдаги воқеалар бутун минтақа барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган жиддий оқибатларга эга экани ҳақида сўзлади.

Хусусан, Яқин Шарқ тинчлик жараёнини тилга олган Бан Ки Мун Мюнҳен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишлаб ўтаётган халқаро анжуманда Миср етакчиларини тинчликни сақлашга чақирди.

- Биринчидан, Миср етакчиларининг ўз халқи талабларига қулоқ тутиши жуда муҳимдир ва халқаро ҳамжамият вакиллари ҳам вазиятнинг изга тушиши ҳамда тинчлик ва барқарорлик тикланишини кўриш истагини билдирган, деди БМТ Бош котиби.

Бан Ки Мунинг бу баёноти Исроил-Фаластин музокараларини тиклаш мақсадида Яқин Шарқ тўртлиги расмийлари билан ўтган музокараларидан сўнг янграмоқда.
XS
SM
MD
LG