Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:08

Карзай хусусий қўриқчи компанияларни яна танқид қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун давлат тузилмаларига параллел равишда ишламоқда, дея хусусий қўриқчилик компаниялари фаолиятини танқид қилди.

Ҳам маҳаллий ва ҳам хорижий компаниялардан иборат бўлган бу тузилмалар, президент Карзай фикрича, мамлакат хавфсизлигини ўз қўлига олишга уринаётган Афғонистон ҳукумати уринишларига тўсқинлик қилмоқда.

Шундай фикрларни тилга олган Карзай мамлакатни назорат қилиш 21 мартдан бошлаб афғон ҳарбий кучларига ўта бошлашини маълум қилди.

Мюнҳендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда сўзлаган Карзай, баъзи хорижий компаниялар Афғонистонга фойда ўрнига зарар келтираётганини айтди.

- Параллел тузилмалар бу ерда Афғонистонга, Афғонистон ҳукуматига кўмаклашиш, мамлакат бошқарувини кучайтириш учун келган. Афсуски, бунинг реал таъсири обектив вазиятга зиддир. Улар Афғонистон бошқаруви ривожига тўсқинлик қилмоқда”, деди Афғонистон президенти.

Шунингдек, Афғонистон президенти янги йил давомида асосий эътиборини коррупцияга қарши кураш ва 2014 йилда мамлакат хавфсизлигини сақлашни тўлиқ қабул қилиб олишга қаратишини ҳам айтди.
XS
SM
MD
LG