Линклар

Мисрдаги турли мухолиф гуруҳлар, шу жумладан, Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи вакиллари вице-президент Умар Сулаймон билан 13 кундан буён намойишчилар тилга олаётган талабларни бажариш йўлларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Мисрдан олинган маълумотларга кўра, музокараларда Муҳаммад ЭлБарадейни қўллаётган гуруҳлар вакиллари ҳам қатнашган.

Бугун Мисрдаги Таҳрир майдонида намойишларда иштирок этаётган мусулмон ва насроний диний жамоалар вакиллари намойишлар чоғида қурбон бўлган юртдошлари хотирасига ибодат қилдилар.

Бу маросимларда иштирок этган мисрлик Раъно исмли аёл ягона мақсад йўлида динидан қатъий назар мисрликлар бирлашгани ҳақида сўзлади.

- Мусулмон ёҳуд насроний эканимиздан қатъий назар, менинг фикримча, ҳаммамиз мисрликлармиз. Биз ҳаммамиз ўзгаришлар бўлишини, эркинлик бўлиши ва барча кишилар учун адолат бўлишини истаймиз, деди мисрлик намойишчилардан бири.
XS
SM
MD
LG