Линклар

Миср муҳолифати вице-президент билан учрашув “ижобий руҳда” ўтгани, аммо, мулоқот чоғида мухолифат талабларининг қабул қилинишига жиддий ишорат бўлмаганини айтмоқда.

Мулоқотлар бош мавзуи президент Ҳусни Муборакнинг истеъфоси хусусда бўлгани, аммо, бунинг ўрнига ҳукумат номидан баъзи ислоҳотларни бажариш ваъда қилингани айтилмоқда.

Бу учрашувлар ҳақида ҳукумат берган маълумотларга кўра, томонлар махсус ҳайъат тузиш ва бу ҳайъат мартнинг биринчи ҳафтасига қадар зарур ислоҳотлар режасини ишлаб чиқишига келишиб олган.

Шунингдек, бу учрашувда ҳукумат расмийси намойишларни давом эттираётганларга тўсқинлик қилмаслик ва матбуот эркинлигига зарар етказмасликни ваъда қилган. Аммо, Ҳусни Муборакнинг бу ўзгаришлар устидан назорат қилишии айтилган.

Бундай натижа билан якунига етган сўзлашувларга муносабат билдирар экан, Мусулмонлар биродарлиги ҳаракати вакили Абдул Муним Абул Фотиҳ бу билан мамлакатдаги вазиятда жиддий ўзгариш бўлмаслиги ҳақидаги хулосасини тилга олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG