Линклар

logo-print

Мисрда ҳибсга олинган Озодлик мухбирлари қўйиб юборилди


Роберт Таит ва Абдулла Нуайми Мисрдаги сиёсий воқеаларни ёритиш мақсадида 4 феврал куни пойтахт Қоҳирага учиб келган заҳоти қўлга олинган эди.

Ҳозир улар Прагага қайтмоқда. Иккови “соғ-омон ва аҳволи нисбатан яхши”.

"Расмийлар қандай баёнот беришларидан қатъий назар, ҳисбга олинган журналистлар аҳволи қандай эканидан яхши хабардорсиз. Бизга нисбатан яхши муомалада бўлишгани йўқ”, – деб ёзди электрон почта орқали Амстердам шаҳрида йўллаган мактубида Роберт Таит.

Озодлик радиоси Ироқ шўъбасининг Қоҳирадаги мухбири 6 феврал куни Мисрдаги полиция текширув пунктида ушланиб, икки соатдан ортиқ вақт давомида сўроққа тутилди.

У Таит ва Нуайми билан учрашиш учун аэропортга кетаётган пайтда текширув пунктида тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG