Линклар

logo-print

Россияда грипп эпидемияси давом этмоқда


Россиянинг ўнлаб туманида грипп эпидемияси сабабли маҳаллий ҳокимиятлар мактаб ва боғчаларда карантин муддатини узайтирди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Иркутск, Кострома, Воронеж вилояти, Волгоград ва Ёқутистонда ўқув ва тарбия муассасаларида карантин узайтирилган.

“Роспотребназзор” ташкилоти рўйхатида жами 60 та минтақада карантин эълон қилинган.

Мутахассислар грипп эпидемияси икки хафтадан кейин ўтиб кетишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG