Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:06

Эрдўғон Сурия билан алоқа тез ривожланаётганини олқишлади


Оронтес дарёсида тўғон қуриш ишлари бошланиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда қатнашган Ражаб Тоййиб Эрдўғон чегарада биргаликда тўғон қуриш ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, дея баёнот берди.

“Дўстлик тўғони”га тамал тоши қўйиш маросимида Сурия Бош вазири ҳам иштирок этди.

Мазкур гидро-электр тўғони икки давлат ҳудудидаги 10 минг гектар қишлоқ хўжалик майдонини сув билан таъминлаши ва йилига 16 миллион кВт/соат электр қуввати ишлаб чиқариши режаланган.

Тантанали маросимдан кейин Туркия Бош вазири Суриянинг Алеппо шаҳрида президент Башар ал-Ассад билан учрашди.

Суриянинг “SANA” ахборот агентлиги хабарига кўра, музокара чоғида Эрдўғон ва Ал-Ассад Миср халқининг хоҳиш-иродаси амалга ошишига умид билдирган.

Шунингдек, Ливанда барқарор вазиятни сақлаб қолиш учун икки давлат раҳбарлари бор имконият ишга солинишини маълум қилганлар.

Ҳозир Ливанда янги Бош вазир сиёсий бўҳрондан чиқиш учун ҳукумат тузишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG