Линклар

Тунисда собиқ ҳукмрон партия фаолияти тўхтатилди


Тунис ички ишлар вазири Фахрат Ражҳи ҳокимиятдан ағдарилган президент Зайнулобиддин Бин Али бошчилигидаги собиқ ҳукмрон партиянинг барча фаолиятини тўхтатди.

Расмий “TAP” ахборот агентлиги эълон қилган баёнотда Ражҳи партияни тарқатиб юбориш масаласи кўрилаётганини билдирган.

Тунисни 23 йил бошқарган Бин Али халқ исёнидан сабабли 14 январ куни Саудия Арабистонига қочишга мабур бўлганидан бери мамлакатни муваққат ҳукумат бошқариб келмоқда.

Шунга қарамай, Тунисда кескин вазият сақланиб қолмоқда.

Намойишчилари аввалги режимга хизмат қилган барча расмийлар лавозимидан четлатилишини талаб қилмоқда.

5 феврал куни Кеф шаҳрида полиция икки намойишчини отиб ўлдирганидан кейин якшанба куни оломон полиция идорасини талон-тарож қилиб, ёқиб юборди.
XS
SM
MD
LG