Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Британия суди WikiLeaks сайти асосчиси тақдирини ҳал қилади


Бугун британиялик ҳакамлар WikiLeaks интернет сайти асосчиси Жулиан Ассенжни Швецияга экстрадиция қилиш ёки экстрадиция қилмаслик масаласини кўра бошлайди.

АҚШнинг минглаб махфий дипломатик ёзишмаларини ўз сайтида оммага ошкор қилган Ассанж жинсий тажовуз айби билан Швеция расмийлари томонидан қидирилмоқда.

Ассанж ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилган.

Лондон жанубидаги Белмарш Магистрат судида икки кун давом этиши режаланган маҳкамада адвокатлар суд ҳаками Ховард Риддлни Ассанжни экстрадиция қилиш ҳақидаги Швециянинг сўровини рад қилишга кўндиришга уринишлари айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG