Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Мисрда вазият “аввалги ҳолатга қайтмаслиги”ни ва ўзгаришлар даври етиб келганини айтди.

Fox News телеканалига интервю берган Обама президент истеъфоси талаби билан норозилик намойишлари ҳар куни давом этар экан, қандай қарор қабул қилишни фақат Миср президенти Ҳусни Муборакнинг ўзи билишини, бироқ мисрликлар эркин ва адолатли сайловлар ўтказилишини хоҳлашлари аниқ эканини айтди.

Обама Мисрдаги партиялардан бири бўлган “Мусулмон биродарлиги”ни Миср халқининг аксари қўллаб-қувватламаслигини, аммо улар яхши уюшган ва улар ғоясининг айрим жиҳатлари Америкага қарши эканини сўзига қўшимча қилди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон президент Ҳусни Муборакнинг ҳокимиятдан кетиши Миср халқига боғлиқ экани, аммо унинг муддатидан олдин кетиши сайлов билан боғлиқ мураккабликлар келтириб чиқариши мумкинлигини урғулади.
XS
SM
MD
LG