Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:18

Ўзбек чегарачиси тожикистонликни яралади


Тожикистоннинг Зафаробод ва Ўзбекистоннинг Сирдарё тумани чегарасида ўзбек чегарачиси тожикистонлик молбоқарни автоматдан отиб яралади.

Зафаробод туман чегара қўшинлари бўлимидан олинган хабарларга кўра, 7 феврал куни эрталаб Жоми қишлоғида яшовчи Толиб Асроров Ўзбекистон чегарачилари томонидан ўққа тутилган.

Маълумотда айтилишича, Асроров одатдагидек тожик-ўзбек чегараси олдида мол боқиб юрган пайтда молларнинг бири Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Тожикистон фуқароси молни қайтариш мақсадида чегарани бузган. Шу пайт ўзбек чегарачиси ҳеч бир огоҳлантиришсиз унга қарата ўқ узган. Ярадор бўлган зафарободлик айни пайтда касалхонада даволанмоқда.
XS
SM
MD
LG