Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:39

Олтин қазувчи сўнгги хориж компанияси Ўзбекистондан кетмоқчи


Ўзбекистонда олтин қазиб оладиган Британиянинг Oxus Gold шикарти ўз ҳисобидаги 50 фоизлик улушини Ўзбекистонга сотиш ҳаракатига тушди.

Oxus Gold ширкатининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими расмийси Эд Портманнинг Озодликка айтишича, ширкат делегацияси бир ҳафта муқаддам Тошкентда музокаралар ўтказган ва бу масала юзасидан принципиал қарорга келинган.

Аммо, ҳозирча нархлар бобида бир келишувга эришилмагани боис Эд Портман ширкат Ўзбекистонни тарк этмоқда, дея комили ишонч билан айтишга ҳали эрта, деб ҳисоблашини айтди.

- Мен фақатгина “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонасидаги 50 фоизлик акцияларимизни Ўзбекистон томонига сотиш бўйича бошланғич сўзлашувлар бошлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашим мумкин. Ширкат тарқатган пресс-релизда бу масала хусусида принципда бир қарорга келингани, аммо, нарх устида келишувга эришилмагани айтилган. Ҳозир ширкатнинг ҳар икки томонидаги ҳиссадорлар таклифлари инобатга олинган ҳолда нарх белгилаш бўйича сўзлашувлар бораяпти, деди Эд Портман.
XS
SM
MD
LG