Линклар

Минглаб норозилар ҳануз Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида қолиб, Миср президенти Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мамлакат ҳукумати эса икки ҳафталик намойишларни тўхтатиш мақсадида конституцияга намойишчилар талаблари асосида ўзгартириш киритишни ваъда қилди. Аммо, бу жараёнлар президент Муборак назоратида амалга оширилишини билдирди.

Бундан норози бўлган мухолифат, жумладан, Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи ваъда қилинган ўзгартишлар етарли эмас, деб ҳисоблашини билдирди.

Бу вазиятга муносабат билдирган АҚШ президенти Барак Обама Fox News телеканалига берган интервюсида: “Миср энди аввалги ҳолига қайтмайди. Миср аҳли озодликни, эркин ва холис сайловларни, халқ вакилларидан иборат ва масъулиятли ҳукуматни ҳоҳлайди”, деди.

Бироқ бироз муқаддам АҚШ Давлат департаменти Ҳусни Муборакнинг ҳокимиятдан кетиши мисрликлар иродасига боғлиқ экани, аммо, унинг эрта кетиши сайлов бобида мураккабликлар юзага келишига сабаб бўлади, деб ҳисоблашини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG