Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:30

Лондонда Жулиян Ассанж устидан суд бошланди


Бугун Wikileaks сайти асосчиси Жулиян Ассанж уни Швецияга экстрадиция қилиш масаласи юзасидан маҳкамада қатнашиш учун Лондон судига борди.

Швеция Ассанжни икки аёлга нисбатан жинсий зўравонлик қилаётганликда айбламоқда. Ассанж эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Унинг адвокати ўз ҳимояланувчисига расман аниқ айблов қўйилмагани ва унинг сўроқ беришга тайёрлигини айтиб, экстрадицияга зарурат йўқ, демоқда.

Адвокат агар Ассанж Швецияга бериб юборилса, у у ердан АҚШ га экстрадиция қилиниши мумкинлиги ва АҚШ да махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун айбланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Лондон судидаги маҳкама икки кун давом этиши ва суд ҳайъати қарори шу ой охирига қадар эълон қилиниши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG