Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:12

Россия президенти "Полиция тўғрисида"ги қонунни имзолади


Россия президенти Дмитрий Медведев бугун "Полиция тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва интернетда муҳокама қилинган қонун 1 мартдан бошлаб кучга киради.

Мамлакатда полиция ваколатларини ўта кенгайтириб юборади, дея Россия мухолифати томонидан танқид қилинган қонун ҳақида Димитрий Медведев куч ишлатар тузилмалари вакиллари билан учрашувда шундай деди:

- Бу полиция органлари вазифаси, ҳуқуқи ва мажбуриятига оид тўлиқ регламентациядир. Бу эса полиция аниқ-равшан ва самарали ишлаши учун зарурдир. Бошқа тарафдан, бу қонун полиция ваколатининг чегарасини белгилаш ва хизмат вазифаси суистеъмол қилинишига йўл қўймаслик учун ишлаб чиқилди, деди Россия президенти.
XS
SM
MD
LG