Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ўз мустақиллигини эълон қилган Жанубий Судан аҳлини табриклади.

Ўтказилган умумхалқ референдуми натижасига кўра, аҳолининг салкам 99 фоизи мустақиллик учун овоз бергани расман эълон қилинганидан кейин Вашингтон Жанубий Суданни “суверен, мустақил давлат сифатида 2011 йил июл ойида” тан олишини айтди.

Судандаги референдум шимол ва жануб ўртасидаги фуқаролик урушига чек қўйган 2005 йилда имзоланмиш шартномада кўзда тутилган эди.

Ундан олдин Судан президенти Умар Ҳасан ал-Башир умумхалқ референдуми натижасини қабул қилишини айтган эди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Катерин Эштон референдумни олқишлаб, у “Судан учун тарихий воқеа” бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG