Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

“Домодедово”даги ҳужумга Доку Умаров буйруқ берган


Чечен партизанлари лидери Доку Умаров Москва аэропортида содир этилган худкуш ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Исломчиларга қарашли Kavkazcenter интернет сайтига қўйилган видеомурожаатида Умаров Россиянинг Кавказ минтақаси, хусусан, Чеченистон, Доғистон ва туташ ҳудудларда шариат қонунлари асосида бошқариладиган Исломий давлат барпо этиш учун шундай ҳужумлар яна амалга оширилишини айтди.

24 январ куни “Домодедово” аэропортининг хорижий рейслар йўловчилари чиқадиган йўлакда худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида 36 киши нобуд бўлган, 120 нафардан ортиғи яраланган эди.
XS
SM
MD
LG