Линклар

logo-print
Туркманистон раҳбари зотдор отлар гўзаллик конкурсини ўтказишга буйруқ берди.

Президент Ғурбанғули Бердимуҳаммедов қадимий Ахал-теке отларининг миллий гўзаллик конкурси ҳар йили апрел ойида ўтказилиши кераклигини айтди.

Қатор давлатлар раҳбарларига совға сифатида тортиқ қилиб келинган Ахал-теке отлари Туркманистон миллий герби марказида акс этган.

Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов 2004 йили зотдор отлар учун мўлжалланган сузиш ҳавзаси, тиббий хизмат кўрсатиш жойлари бўлган 20 млн долларлик дам олиш марказини очганида ҳамма хайратда қолган эди.
XS
SM
MD
LG