Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:43

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиғини топширди


Тожикистоннинг Тошкентдаги янги элчиси Музаффар Ҳусаинов ишонч ёрлиғи нусхасини Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевга топширди.

Тожикистон элчихонаси вакилларига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, тантанали маросимдан кейин икки томонлама алоқалар, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашилган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 4 январ куни Музаффар Ҳусаиновни ўз мамлакатининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлаган эди.

Ҳусаинов элчи лавозимига тайинлангунига қадар Тожикистон ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тожикистоннинг Тошкентдаги аввалги элчиси Бобохон Маҳмадов “бошқа ишга ўтгани сабабли” октябр ойида лавозимидан бўшатилганди.
XS
SM
MD
LG