Линклар

Қайроққумда Қирғизистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари учрашди


Тожикистон шимолидаги Қайроққум шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон Мудофаа вазири Абибила Қудайбердиев ва Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Хайруллоев биринчи галда турли террорчи гуруҳларнинг ўзаро чегарадан ўтишига йўл қўймаслик борасида суҳбатлашдилар.

Бундан ташқари, минтақадаги ҳарбий-сиёсий аҳвол ҳамда вазиятни беқарор қилувчи омилларга боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Икки республика вазирлари жанубий ва шарқий чегараларни қўриқлаш, ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишиб олишди.

Тожикистон вазири республика чегаралари мустаҳкам қўриқланаётганлиги ва террорчи гуруҳлар ўта олмаслиги ҳақида ҳам гапирди.

Жорий йилнинг 4 феврал куни Исфара туманида Қирғизистон Чегара қўшинлари қўмондони Тиленов ва Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони Шерали Мирзо ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Улар чегарадаги вазият ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган эди.
XS
SM
MD
LG