Линклар

Мисрдаги аксил-ҳукумат норозилик намойиши ташкилотчилари мамлакат фуқароларини жума куни президент Ҳусни Муборак истеъфоси талаби билан яна кўчага чиқишга даъват этмоқда.

Ҳозир Қоҳиранинг Таҳрир майдонида юзлаб намойишчи қолган. Мисрда мамлакатни 30 йилдан буён идора этиб келаётган президент Муборакка қарши намойишлар икки ҳафтадан бери давом этмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, рўй берган тўқнашувларда ҳозирга қадар 300га яқин одам нобуд бўлган.

Президент Ҳусни Муборак норозиликларга қарамай сентябр ойига қадар ҳокимиятда қолиши, лекин бўлажак сайловларда номзодини қўймаслигини билдирди.

Ўз навбатида Қўшма Штатлар Мисрда эркин сайловлар ўтказилишини хоҳлаётгани, лекин сайловларнинг шоша-пиша ўтказилиши мамлакат барқарорлиги учун хатарли эканини билдирди.

Муборак буйруғига мувофиқ¸ Мисрда тинч ҳокимият алмашинувини амалга ошириш ва бунинг учун лозим қонунларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи комиссия тузилди.

Бу ҳақда маълум қилган Миср вице-президенти Умар Сулаймон¸ аксил ҳукумат намойишларига чиққанларнинг таъқиб этилмаслигини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG