Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:38

Лондонда Wikileaks асосчиси устидан маҳкама бормоқда


Ассанж.
Ассанж.
Бугун Лондон маҳкамасининг жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловлар қаршисида қолаётган Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш масаласида ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Душанба кунги маҳкамада Ассанж ҳимоячилари Швецияда бўладиган маҳкаманинг адолатли ўтишига шубҳа билдириб, ўз мижозининг бу давлатга экстрадиция қилинишига қарши чиқишган эди.

Шунингдек, улар Америка дипломатларининг махфий ёзишмалари Wikileaksда эълон қилингани боис ШвециянингАссанжни АҚШга бериб юбориши мумкинлиги ҳақида ҳам хавотир билдирдилар.

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж ўзига қўйилаётган жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG