Линклар

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден мисрлик ҳамкасби Умар Сулаймон билан телефон орқали сўзлашганидан кейин Оқ Уй сиёсий бўҳронни ҳал қилиш учун АҚШнинг Миср ҳукуматига қуйидаги тўртта чорани амалга оширишни таклиф қилди.

Биринчидан, Миср Ички ишлар вазирлиги одамларни ҳисбга олиш, таҳқирлаш, калтаклаш ҳамда журналистлар, сиёсий ва фуқаролик жамияти фаолларини қўлга олишни дарҳол тўхтатиб, йиғилиш ва сўз эркинлигини таъминланиши лозим.

Иккинчидан, “фавқулодда ҳолатни бекор қилиш” керак.

Учинчидан, миллий мулоқот жараёнида барча томон вакиллари иштирок этиши даркор.

Тўртинчидан, ҳокимият ўзгариши муддатини белгилаш ва йўл харитасини ишлаб чиқишда мухолифатни ҳамкор сифатида таклиф қилиш шарт.
XS
SM
MD
LG