Линклар

logo-print
Лондондаги Белмарш судида Wikileaks сайти асосчиси Жулиян Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш ёки экстрадиция қилмаслик юзасидан бошланган маҳкама жума куни давом этади.

Ҳакам Ховард Риддле икки кунлик суд бу ишни батафсил ўрганиб чиқиш учун етарли эмаслигини ва сўнгги баёнотни эълон қилиш учун ҳакамлар маҳкамага келишларини айтди.

Швеция Ассанжни икки аёлга жинсий тажовуз қилганликда айбламоқда.

Ассанж эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Ассанжнинг адвокати Жеффри Робертсон, агар у Швецияга топширилса ва у ердан Wikileaks билан боғлиқ айбловлар билан АҚШга экстрадиция қилинса, 39 ёшли Ассанж ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG