Линклар

Қирғизистонда Азимжон Асқаровнинг апелляция суди кечиктирилди


Азимжон Асқаров, 2010 йил 8 ноябр

Азимжон Асқаров, 2010 йил 8 ноябр

Қирғизистон Олий суди таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва яна етти нафар ўзбекнинг аппеляция судини кечиктирди.

Асқаров ўтган йил июнида мамлакат жанубида содир бўлган тартибсизликлар пайтида қирғиз милицияси ходимини ўлдирганлик айби билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон суди чиқарган ҳукмини кескин танқид қилган.

8 феврал куни бошланган апелляция суди қамоқхона шароити юзасидан текширув ўтказиш ҳақида Асқаровнинг адвокати талаб қилган сўровига жавоб келгунича кечиктирилди.

Апелляция суд қачон давом этиши маълум қилинмади.

Ўтган ой Бишкекдаги АҚШ элчихонаси апелляция суди алодатли бўлмаслиги хусусида хавотир билдирган эди.
XS
SM
MD
LG