Линклар

Япониянинг “Itochu” корпорацияси Навоий тоғ-металлургия комбинати билан уран концентрати савдоси бўйича 10 йилга мўлжалланган шартномани Токиода имзолади.

“Itochu” корпорацияси интернет сайтида эълон қилинган хабарга кўра, глобал иқлим исиб бораётгани сабабли келаси йиллар давомида дунё бўйича уранга талаб ортади.

Ўзбекистондан етказиб бериладиган уран эса Япониянинг энергетик хавфсизлигини таъминлайди.

Ўзбекистон уран ишлаб чиқариш бўйича дунёда еттинчи ўринда туради. Мамлакатда йилига 2 минг 429 тонна уран ишлаб чиқарилади.
XS
SM
MD
LG