Линклар

Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси ишонч ёрлиғини топширди


Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев

Даниянинг Россия, Беларус ва Марказий Осиё давлатлари бўйича элчиси Рисдахл Йенсен Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевга ишонч ёрлиғи топширди.

Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Тренд ахборот агентлигининг хабар қилишича, элчи Йенсен ўзининг асосий вазифаси Ўзбекистон ва Дания ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш эканини таъкидлаган.

Йенсен Дания Ўзбекистонда энг кўп сармоя ётқизган лойиҳаси “UzCarlsberg LLC” заводини бориб кўрган.

100 фоиз хорижий маблағ ҳисобига 2007 йилда қурилган “Саrlsberg Uzbekistan” заводи пиво ишлаб чиқаради.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун Дания 77,2 миллион евро сармоя сарфлаган.
XS
SM
MD
LG