Линклар

logo-print

Миср вице-президенти: Намойишлар узоқ давом эта олмайди


Миср вице-президенти Умар Сулаймон

Миср вице-президенти Умар Сулаймон

Миср вице-президенти Таҳрир майдонида намойишлар давом этишига “биз ортиқ тоқат қила олмаймиз”, дея баёнот берди.

Умар Сулаймон 16 кундан бери давом этаётган бўҳронга имкон қадар тез фурсатда чек қўйиш кераклигини таъкидлади.

Расмий MENA ахборот агентлиги хабарига кўра, Сулаймон “режимнинг охири йўқлиги” ва “президент Ҳусни Муборак дарҳол истеъфога чиқмаслиги”ни айтган.

Айни пайтда президентнинг дарҳол истеъфога чиқиши талаби билан пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонига 250 минг одам йиғилди.

Норозилар Муборакнинг 30 йиллик бошқарувига чек қўйиш учун жума куни кенг кўламли намойишлар ўтказишга чақирдилар.

Муборак президентлик муддати сентябр ойида тугаганидан кейин истеъфога чиқишини айтган.

Сулаймон Миср ҳукумати ҳокимият тинч ўзгариши муддатини белгилагани ва режага эга эканини маълум қилган.

Умар Сулаймон мухолифат, жумладан, Мусулмонлар Биродарлиги гуруҳи вакиллари билан музокара олиб борди.

Аммо мухолифат сўзлашувдан қониқиш ҳосил қилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG