Линклар

Қозоғистон бошпана изловчилар аёлларини Ўзбекистонга бермоқчи


Қозоғистонда ҳибсга олинган икки ўзбек қочқини рафиқалари Ўзбекистонга қайтариб юборилади. 8 феврал куни Олмаота суди шундай қарор чиқарди.

Қозоғистон полицияси қўлида чақалоғи бор бу аёлларни беш кун ичида мамлакатдан чиқиб кетиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирган.

Дилдора Амирқулова ҳамда Шаҳноза Муротовалар Қозоғистонда ўтган ой ҳибсга олинган ўзбекистонлик бошпана изловчилар ака-ука Суннатулла ва Суҳроб Қўлдошевларнинг рафиқаларидир.

Қозоғистон полицияси ака-ука Қўлдошевларни иммиграция қоидаларини бузганлик айби билан 30 кунга ҳибсга олган эди.

25 яшар Суннатулла ва 22 яшар Суҳроб Олмаота қамоқхонасида қолаётган 29 ўзбекистонлик қочқиндан бири Ойбек Қўлдошевнинг укаларидир.

Ўзбекистон томони уларни радикал исломий гуруҳларга алоқадорликда айблаб, экстрадиция қилишни сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG