Линклар

Қўшма Штатлар Миср ҳукуматини сиёсий бўҳрон кучайиб кетиши олдини олиш учун мамлакатда зудликда деморатик жараёнларини бошлашга чақирди.

- Ҳукумат намойишчилар, журналистлар, фуқаролик жамияти фаолларини ҳибсга олиш, таҳқирлашни бас қилиши керак. Ҳибсга олинганларнинг барини озод этишга чақирамиз, деди Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс.

Мисрда президент Ҳусни Муборак истеъфоси талаб этилаётган намойишлар икки ҳафтадан баён давом этмоқда.

Миср вице-президенти Умар Сулаймон бўҳронга имкон қадар тез фурсатда чек қўйиш кераклигини таъкидлади.

8 феврал куни Сулаймон Таҳрир майдонида намойишлар давом этишига “биз ортиқ тоқат қила олмаймиз”, дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG