Линклар

logo-print

Саркози вазирлардан таътилни Францияда ўтказишни талаб қилди


Франция президенти Николя Саркози ҳукумат вазирлари таътилни Францияда ўтказишлари кераклиги ҳақида баёнот берди.

Жаноб Саркозига кўра, таклифга биноан хорижга сафар қилмоқчи бўлган вазирлар бу ҳақда Бош вазир ва президентнинг дипломатик хизмати рухсатини олишлари ва сафар мамлакат ташқи сиёсатига зид эмаслигини исботлашлари керак.

Бир кун аввал Бош вазир Франсуа Фийон бу йил янги йил таътилини Миср президенти Ҳусни Муборак таклифига кўра, Нил қирғоғида ўтказганига иқрор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG