Линклар

Гап унда эмас¸ буғдойда: Каримов кетса¸ бошқа Каримов келади!

  • Барно Анвар

Озодликка сим қоқаëтган кўпгина ўзбеклар¸ инқилобларда халқ учун хайр йўқ¸ дея фикр билдирмоқда.

Озодликка сим қоқаëтган кўпгина ўзбеклар¸ инқилобларда халқ учун хайр йўқ¸ дея фикр билдирмоқда.

"Ҳусни Муборакни ўзгартирган тақдирда ҳам ўрнига бошқа Муборак¸ Каримовнинг ўрнига бошқа Каримов келади. Асл инқилоб учун мустабид тузумни таг-туги билан алмаштириш керак"¸ дейди Озодликка сим қоққан ўзбеклардан бири.


Инқилобдан қувонманг, Каримов ўрнига Каримов келади!

Қозоғистондан қўнғироқ қилган қирғизистонлик Абдуллоҳ Убайдуллаев Миср ва Тунисдаги воқеалар ҳақида фикр билдирар экан, бу икки давлатдаги вазиятни Ўзбекистон ва Қирғизистонга солиштирди.

- Мисрда, Тунисда бўлаëтган воқеаларда халқ ҳақиқатан норизо бўлиб кўтарилган бўлиши мумкин. Яна бир версияси қайсидир кучлар Қирғизистонда, бизда Ўшда бўлгандек ëрдам қилдида уларга. Ҳар томонлама ëрдам қилиб уларни қўллаган бўлиши мумкин.

Озодлик: Бу халқнинг иродаси эмас ташқаридан солинган қутқу деб ўйлайсиз.

- Шунақа версиям бор. Мисол учун¸ Ўзбекистонда бўлаëтган ишлар, бизда Ўшда бўлган ишлар. Бир кучлар қўзғаяптида буни. Халқда унақа қотиллик қилиб юборадиган, хонавайронини чиқариб юборадиган нималар йўқда. Мисол учун¸ оддий бола-чақасини ўйлаган халқ ҳеч қачон унақа ëмонликка бормайди. Буни ëлланган нималарни олиб туриб шундай ишларни қилди. Иккита халқни бир-бирига уриштирдида. Ўзбекистонда бўлаëтган ишда бўлса, ҳалиги бир америкалик акахонимиз “Келажакда Ҳусни Муборакнинг бошига тушган иш Каримовнинг бошига тушиши мумкинми?” деган нимада. Йўқ, бўлиши қийинроқ у. Ўзбекистонда жуда қийин масала. Дунëқараши, яшаш нимаси умуман бошқа бизнинг халқларнинг. Мисол учун¸ Ўрта Осиëники. Айниқса Ўзбекистон халқи тоталитар бир бошлиқнинг нимасида эзилиб, қўрқувга тушиб қолган. Умуман қўрқиб қолган. Отилиб бир нима бўлиши мумкин. Ўшанда Каримовни ўзгартирган тақдирда ҳам, Ҳусни Муборакни ўзгартирган тақдирда ҳам ўрнига бошқа Каримов, ўрнига бошқа Ҳусни Муборак келади. Тузумни таг-туги билан алмаштириш керак, дейди Қозоғистондан қўнғироқ қилган қирғизистонлик Абдуллоҳ Убайдуллаев.


Улуғларга тош отманг, ўзингизга қайтади

Ўзбекистондан сим қоққан Хайрулло исмли тадбиркор ҳазрат Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан Озодлик радиосида берилган эшиттиришда суҳбатдошларимиздан бири тилга олган мавзуга жуда кескин эътироз билдирди ва шундай фикрни эфирга узатган Озодлик радиосидан xафа бўлганини айтди.

- Улуғларни гейга чиқариб юборишди мисол. Ҳазрат Навоийдай одамга бунақа гапни гапиришлик сизларга ўзи ноўринда. Бу гапни гапиришларинг дурустмас эди опажон. Бу гапни умуман оғизга олиш гуноҳда, катта гуноҳда. Мен шунақа асабим бузилди. Дилором Исҳоқованинг ҳалиги гапларини эшитиб жуда нима бўлдимда. Битта ўзбек туриб гапирмаганига, “Нима деяпсан сен ахмоқ?” дейдиган гап бўлмаганига ҳайратда қолдим. Бўлмаса Аҳмад Яссавийни ҳам гейга чиқарайлик. Булар ҳаммаси Оллоҳнинг ишқида ўтган одамларку. Бунақа дейишга буларнинг ҳаққи йўқда. Булар кўрмаган бўлса. Радиода эшитиш жуда оғир бўлди.

Биласизми одамни нимага яратган Худо? Худо ўзини кўра олмайди биласизми? Одамнинг қалбини неча минг олам бўлса, шунча катта қилиб яратди. Одамларнинг ичидан Худо ўзига ярашган, яхши кўрган бандасини тарбиялади. Навоий, Жомий, Аҳмад Яссавий, Нақшбандий, Пайғамбар алайҳиссалом – шуларни яратдики, ҳалигиларнинг қалбига қараганда қалби оппоқ ойнадай ялтираганда ўзини кўрди Худо. Шунақа инсонларни Худо 500-1000 йилда битта яратган. Навоийнинг Хамсасини билиш учун яна битта Навоий керак. Чет элларда университетлар очишган. Навоийшунос олим дейди, бошқа дейди. Нечта одамлар тирикчилик қилаяпти. Профессор бўлади, олим бўлади. Гей дейишлик эси пастликда, ахмоқликда бу, дейди Ўзбекистондан боғланган Хайрулло исмли тадбиркор.


Ўзганда бизга кун борми, ҳамма ёқда облава

Қирғизистон жанубидаги Ўзган туманидан телефон қилган Тожихон Урайимжонова ўғлини Ҳизбут-Таҳрир партиясига алоқадорликда айблаб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибс қилгани устидан шикоят қилди ва бу ҳаракатни ноқонуний, деб ҳисоблашини айтди.

- Ўзганлик 49 йил ишлаган ветеран труда, мать героиня, олий маълумотли икки дипломим бор. Тўрт ўғил, уч қизнинг онасиман. Битта қизим инвалид. Менинг фамилиям Урайимжонова Тожихон. Бизнинг гапимиз шуки, мен Ўш болницасида кардиологияда касал бўлиб ëтдим. Уч кун болаларим бормай қолди. Мен хижолат тортдим. Болалар мендан яширди. Бугун келдим кардиологиядан. Қўшнимиз “ўғлингизни олиб чиқиб кетишди қамагани” дейди. Кейин келиним келди. Келиндан “Қизим нима бўлди?” деб сўрасам, “Соат ўнта кам етти эди. Эшик дикиллади, ойналарни тарақлатишди. Бундай ойнадан қарасам, милициялар турибди. Биз эшикни очиб чиққунимизча бўлмасдан эшикни бузиб кирди” дейди. Ўтирган уйнинг эшигини ҳам тепиб кирибди. Ëш болаларни ëтқизиб қўйибди. Каллангни кўтарма¸ дебди. Ҳизбут-Таҳрир бўлмаган боламни ҳизбут деб ...

Озодлик: Ҳизбут-Таҳрирда айблаб олиб кетишганми?

- Шунақа. Уйдан ҳеч нарса топмаган. Ўзи нон сотиб тирикчилик қилади. Ҳалол меҳнат билан овқат қилади. Мен ўқитувчиман. Ҳибсда ëтибди. “Мен болницадан келдим. Болам билан гаплашай” десам, эшикдан киргизмайди. “Айби нима?” десам, индашмайди. Бизга кун борми йўқми? Нима қилишимиз керак айтинглар, дейди ўзганлик суҳбатдошимиз Тожихон Урайимжонова.


Акамни топишда ёрдам беринг, Келесга кетиб келмади

Россиядан қўнғироқ қилган тожикистонлик Рустам Саманов Ўзбекистонга ишлагани кетиб, бедарак кетган акасини топишида кўмак сўраб, ўзбекистонликларга юзланди.

- Акам 1995 йилда 11 синфни битириб кетиб, орадан икки йил ўтгандан кейин келиб Ўзбекистонда ишлайман ...

Озодлик: Қаерда?

- Келес райони деган эди. Исми Саманов Собир бўлади. Шу кетгандан кейин бошқа қайтиб келмади. Қўнғироқ ҳам қилмади. Борми йўқми шунисини билмоқчи эдик.

Озодлик: Шу пайтгача ўзинглар қидирмадингларми?

- Тожикистондан мен ўзим яқинда Москвага келдим. Шароит қийинда. Тожикистон билан Ўзбекистоннинг Роғун ГЭСи орқали муносабатлари яхши эмас, дейди Россиядан қўнғироқ қилган тожикистонлик Рустам Сомонов.


Соғлигингизга диққат қилинг, даволаниш қиммат

Қашқадараё вилоятининг Чироқчи туманидан боғланган стоматолог йигит Суҳбатжон эса ўз юртдошларини соғлигига жиддий эътибор қилиш ва хусусан, тишга жуда эътиборли бўлиш ҳақида эслатди.

- Ҳозир клиентлар кўпроқ врачларга келади об-ҳаво совуқ бўлгани учун. Касаллар даволаниб кетади.

Озодлик: Ҳозир тиши оғриганлар келадими ëки тишимни ўзгартирай деганлар келадими?

- Жонидан ўтганидан келади. Икки-уч кун оғриб, расвоси чиққандан кейин келади. Унгача келмайди.

Озодлик: Ëшларчи? Ëшлар ҳам шунақами?

- Йўқ, энди оғриган одам келади. Оғримаган одам келмайди.

Озодлик: Тиш олиш ëки пломба қўйиш қанча туради?

- Бизларда арзон. Шаҳрисабз, Китоб томонларда пломба қўйиб беришига 2000 олади. Бир хиллари шароитимиз йўқ деса, инсоф қилади, бериб кетаверинг, дейди. Бериб кетаверади.

Озодлик: Ўзини қоплайдими 2000 сўм олсангиз?

- Ўзига ярашада, дейди чироқчилик стоматолог.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG