Линклар

Ўзбеклар яшаш тарзининг муҳим қисмига айланган урф-одатлар¸ удум ва анъаналар бугунги замонга қанчалар монанд?


Боласига китоб-дафтар ëки компютер олиб беришни хаëлига ҳам келтирмайдиган ўзбек¸ "ўзбекчилик" дея¸ ҳар ўғлига алоҳида суннат тўй қилади.

Орзу-ҳавас дея йиллар давомида ўзи ва боласидан қизғониб мисқоллаб йиққанини бир кечалик тўйга сарф қилиб келин ва куëвлик бўлиш ҳам яна "ўзбекчилик" деб аталади.

Боласининг ўз чизиғидан чиқишига изн бермайдиган¸ унинг тузук-қуруқ маърифат олиши¸ ҳунарли бўлиши¸ мустақил оëққа туриши учун на моддий ва на руҳий сармоя ëтқизишни ўйламайдиган яна шу ўзбек ўғлимни уйли-жойли қиламан деб¸ ëт элларда қуллик ва хўрликка чидаб¸ пул йиғиб¸ боласи учун том солади.

Ўзбеклар ва Ўзбекистонни тараққиëтдан ортга тортаëтган бундай ижтимоий зеҳниятни ислоҳ қилишни қаердан ва қандай бошлаш керак?

Бу ҳақдаги мулоҳаза ва тажрибангизни бизга йўлланг!

Баҳсга қўшилганингиз учун Сизга олдиндан ташаккур!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG