Линклар

9 феврал куни дунё бўйлаб қатор давлатларда футбол бўйича терма жамоалар ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

Франция жамоаси Бразилияни 1:0 ҳисобида енгди.

Жаҳон кубоги соҳиби Испания ҳам Колумбия миллий жамоасини айни ҳисобида мағлубиятга учратди.

Аргентина футболчилари Португалияни 2:1 ҳисоби билан ютди.

Италия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.

Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди.

Халқаро футбол федерацияси - ФИФА рейтингида 120-ўринда турган Люксембург футболчилари 20-ўринда бўлган Словакия миллий жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳаммани ҳайратга солди.
XS
SM
MD
LG