Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:08

Икки Корея ҳарбий музокаралари натижасиз тугади


Сеул расмийлари икки корейс давлати ўртасида юзага келган кескин вазиятни юмшатиш мақсадида олиб борилаётган ҳарбий музокаралар Шимолий Корея зобитлари музокараларни тўсатдан тарк этганидан кейин муваффақиятсизликка учраганини билдирди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигидаги исми ошкор қилинмаган расмийга кўра, чегара минтақасида жойлашган Панмунжом қишлоғидаги музокара юқори даражадаги зобитлар сўзлашуви кун тартибини белгилаш борасида юзага келган келишмовчилик сабабли тўхтаб қолган.

Бу Шимолий Корея ҳарбийлари ноябр ойида Жанубий Кореяга қарашли оролни бомбардимон қилгани натижасида тўрт киши қурбон бўлганидан бери икки давлат ҳарбийлари ўртасида ўтказилаётган биринчи сўзлашув эди.
XS
SM
MD
LG