Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:56

Афғонистонда НАТОнинг икки аскари нобуд бўлди


НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон жанубида жанггарилар уюштирган ҳужум оқибатида икки аскар ҳалок бўлганини билдирди.

Бу билан феврал ойида халқаро кучлар аскарларидан ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди.

Балх вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида Чимтол туман полициясининг тергов бўлими бошлиғи Нур Аҳмад нобуд бўлди.

Вилоят полицияси идораси матбуот вакили Шер Жон Дурани портлаш пайтида тўрт нафар қўриқчи ҳам яраланганини айтди.
XS
SM
MD
LG