Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:29

"Эрон Ўзбекистонга нефт етказиб беришдан манфаатдор"


Эроннинг Тошкентдаги элчиси Муҳаммад Кешавардзода Эрон Ўзбекистонга нефт етказиб беришдан манфаатдор эканини айтди.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, 9 феврал куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон элчиси ўз мамлакати катта нефт заҳираларига эга эканини айтиб, "агар транспорт коммуникацияси бўлганда биз Ўзбекистоннинг нефтни қайта ишловчи заводларига хом ашё етказиб беришимиз мумкин", дея баёнот берган.

Эрон дипломатининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда автомобил саноати ривожланиши баробарида бензинга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Эрон дунёда нефт энг кўп экспорт қилувчи бешинчи давлат ҳисобланади.

Эроннинг Нефт вазирлиги маълумотига кўра, нефт заҳиралари катталиги бўйича мамлакат дунёда тўртинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG