Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:22

Ўзбекистон раҳбарининг Японияга сафари давом этмоқда


Япония Бош вазири таклифига биноан 8 феврал куни Японияга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Япония императори Акихито, Бош вазир Наото Кан, Ташқи ишлар вазири Сейджи Маехара билан учрашди.

Буни Озодликка Япония Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Йоко Тсуда айтди.

Тсуда Каримов парламент палаталари раислари билан ҳам учрашишини маълум қилди.

- Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Япония парламенти Кенгаши раиси ва Намояндалар палатаси раиси билан учрашади. Кеча у Япония императори ва рафиқаси билан бирга тушлик қилди. Бош вазир Наото Кан билан учрашди. Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Япония Ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашди, - деди Йоко Тсуда.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, 9 феврал кунги музокаралардан сўнг президент Каримов ва Япония Бош вазири Наото Кан Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги қўшма баёнотни имзолаганлар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ташқи сиёсат бўйича Япония ҳукумати котиби “Тараққиётга расмий ёрдам” дастури лойиҳаларини амалга ошириш бўйича иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа ҳужжатларни имзолаган.
XS
SM
MD
LG