Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:22

АҚШ ва Саудия раҳбарлари Миср борасида сўзлашди


АҚШ ва Саудия раҳбарлари учрашуви, Вашингтон 2010 йил 29 июн
АҚШ ва Саудия раҳбарлари учрашуви, Вашингтон 2010 йил 29 июн
АҚШ президенти Барак Обама Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ билан Мисрдаги сиёсий вазиятни муҳокама қилди.

Оқ Уй матбуот хизматига кўра, Обама Қўшма Штатлар Яқин Шарқ минтақасида тинчлик ва хавфсизлик барқарор бўлиши тарафдори эканини яна бир марта таъкидлаган.

Айни пайтда Қоҳирада минглаб мисрликлар президент Ҳусни Муборак дарҳол истеъфога чиқиши талаби билан намойишни давом эттирмоқда.

Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абул Ғайт АҚШ вице президенти Жозеф Байденнинг президент Муборак мухолифатни тўсиш учун анчадан бери қўллаб келган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ҳақидаги чақириғидан “ҳайратга тушгани”ни айтди.
XS
SM
MD
LG