Линклар

Мисрда норозилик намойишлари 17-кун давом этмоқда


Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2011 йил 9 феврал

Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 2011 йил 9 феврал

Қаҳиранинг Таҳрир майдонини эгаллаб олган норозилик намойишчилари парламент биносига кириш йўлини тўсиб қўйдилар.

Миср аскарлари зирҳли машиналар билан парламент биносини қўриқламоқда.

9 феврал куни намойишлар тинч ўтди. Айни пайтда Миср жанубидаги Эл-Харга шаҳрида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда уч киши ўлгани ва 100 дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Сувайш каналида минглаб ишчи маошлар оширилиши талаби билан иш ташлади.

Мисрдаги энг йирик ва энг кучли мухолифат гуруҳи Мусулмонлар Биродарлиги президент Ҳусни Муборак дарҳол истеъфога чиқиши ҳақидаги талабдан воз кечмаслигини айтди.

Айни пайтда Мусулмонлар Биродарлиги ҳокимиятни эгаллаб олиш ниятида эмаслигини билдирди.

Вице президент Умар Сулаймон ҳукумат ҳокимиятни босқичма-босқич, тинч йўл билан топшириш режасини ишлаб чиққанини айтди.

Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абул Ғайт агар президент Муборакка қарши намойишлар авж олса, армия аралашиши ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG