Линклар

Бугун эрталаб Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, Мардон шаҳрида ҳудкуш ўзини портлатиб юбориши натижасида 18 ҳарбий ҳалок бўлди, йигирмадан зиёди жароҳатланди.

Покистон полицияси маълумотига кўра, ҳудкуш ҳужумини мактаб формасида бўлган ўсмир содир этган.

Xудкуш қаттиқ қўриқланадиган ҳарбийлар марказига кириб, ҳарбийга янги олинган аскарлар эрталабки машғулотларини ўтказаётган пайти ўзини портлатган.

Ҳужум бўйича маъсулиятни Толибон ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

Толибон расмийси Франс пресс ахборот агентлигига берган интервьюсида, Покистон армияси ва АҚШ ҳарбийлари жанггариларга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатмас экан, жанггариларнинг бу каби ҳужумлари давом этишини билдирди.

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний бу каби “қўрқоқларча” ҳужумлар “aҳолини терроризмга барҳам бериш қароридан” қайтара олмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG