Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:29

Япония Ўзбекистондан демократик ислоҳoтлар кутмоқда


Чоршанба куни Токиода Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири Наото Кан музокаралари сўнггида қўшма баёнот имзоланди.

AFP ахборот агентлигига кўра¸ ушбу баёнотда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласига ҳам эътибор берилган.

Қўшма баёнотда , “япон томони Ўзбекистоннинг демократия ва демократик ислоҳотлар йўналишидаги кейинги ҳаракатларида мувафаққиятга эришилишини кутиб қолади” дейилган.

Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича мутасаддиси Йоко Тсуданинг Озодликка айтишича, расмий ташриф чоғида бошқа бир қанча ҳужжатлар имзоланган.

- Биз қўшма баёнот имзоладик. Ташқи ишлар бўйича Япония давлат котиби Ютака Банно Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан “Тараққиётга расмий ёрдам” дастури лойиҳаларини амалга ошириш бўйича иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Ташқи ишлар вазиримиз Сейджи Маехара Ғаниев билан бирга икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзолади, деди Япония Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
XS
SM
MD
LG