Линклар

Анвар қори Турсуновга суиқасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланиб, узоқ муддатларга қамалган 84 киши устидан ўтказилган тўртта ёпиқ суднинг ҳукмлари маълум бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатди.

Ташкилот раҳбари Суръат Икромовнинг Озодликка айтишича, бу маҳкамалар ўтган йилнинг феврал ва март ойларида Тошкент вилоятининг турли туманларида яширин ва ёпиқ тарзда ўтказилган.

- 2010 йилнинг феврал ойининг охирида бошланиб, 4, 5, 6 март кунлари ҳаммасига ҳукм ўқилган. Ҳар бир судланувчи 25-26 модда бўйича айбланган. Бу жуда ҳам кўп айблов. Менимча иш сохталаштирилгани учун бўлса керак, маҳкамалар сир тутилган, дейди Суръат Икромов.

Суд ҳукмига кўра, 84 судланувчи 13 йилдан 18 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи маълумотига кўра, Анвар қори Турсунов ҳаётига суиқасд қилганлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходими Ҳасан Асадовнинг ўлимида айбланиб мамлакат бўйича жами 200дан зиёд киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG