Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги кабел студиялари ҳукумат буйруғини рўкач қилиб, Россиянинг ТНТ ва ДТВ телеканаллари дастурларини олиб кўрсатишни тўхтатиб қўйди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Фарғона.ру ахборот агентлигига кўра, мазкур телеканаллардаги кўрсатувлар ахлоқий ва маънавий жиҳатдан номақбул деб топилгани боис уларни ретрансляция қилиш тўхтатиб қўйилган.

Хусусан¸ ДТВ телеканалидаги «Настоящий мистический» ва ТНТ даги «Дом-2» кўрсатувлари ўзбеклар маънавиятига мос эмас¸ деб топилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда Россиянинг жами олтита телеканали тақиқланган.
XS
SM
MD
LG