Линклар

logo-print
Ўзини ноҳақ ишдан бўшатилган деб ҳисоблаëтган “Ёшлар” телеканалининг икки журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова телеканал раҳбариятини судга берди.

10 феврал куни Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлараро судида бошланиши лозим бўлган маҳкама жараëни ҳакамнинг бошқа иши чиқиб қолгани боис 22 февралга қолдирилган.

Бу ҳақда журналист Саодат Омонова Озодликка маълум қилди.

- Суд биносига бордим. Судьянинг Субҳон исмли ёрдамчи котиби бор экан. Шу йигит билан гаплашдим. У: “Суд мажлиси 22 феврал, соат 10.30 га қолдирилди”, деди. Мен “22 февралда соат 10.30 да бўладиган суд мажлиси ҳақида огоҳлантирилдим” деган бир қоғозга имзо қўйдим. “Судя қани?” десам, “Судя чиққан эди, бир ишлари чиқиб қолди”, деди менга, дейди Саодат Омонова.

Журналистлар Омонова билан Эшонқулова ўтган йилнинг 8 декабр куни Тошкентнинг Мустақиллик майдонида “Ёшлар” телеканалидаги қонун бузилишлар, маҳаллийчилик ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб, норозилик пикети ўтказишган ва пикетнинг эртасига иккала журналист ҳам ишдан ҳайдалган эди.
XS
SM
MD
LG