Линклар

Домодедоводаги портлашда гумонланган шахс ушланди


Доку Умаров ва Домодедовода ўзини портлатгани гумонланаëтган Магомет Йевлоев.

Доку Умаров ва Домодедовода ўзини портлатгани гумонланаëтган Магомет Йевлоев.


Москванинг “Домодедово” аэропортида содир этилган портлашга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди.

Интерфакс хабарига кўра, Ингушетиянинг Сунжен туманидаги ноқонуний ҳарбий тўдаси етакчиларидан бири ҳисобланган Башир Хамхоев Россия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан феврал ойи бошларига қўлга олинган.

Россия расмийлари даъвосича¸ Хамхоев Доку Умаров жанггарилари билан алоқада бўлган ва Домодедоводаги портлашни уюштиришда бевосита иштирок этган.

24 январ куни “Домодедово” аэропортининг хорижий рейслар йўловчилари чиқадиган йўлагида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида 36 киши нобуд бўлган, 120 нафардан ортиғи яраланган эди.

Москва аэропортида содир этилган худкуш ҳужум учун масъулиятни чечен партизанлари лидери Доку Умаров ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG