Линклар

Миср вазири Байден чақириғини танқид қилди


Миср Ташқи ишлар вазири.

Миср Ташқи ишлар вазири.

Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Абул Ғайт Америка телевидениесига берган интервьюсида АҚШ маъмуриятини ўз истак-иродасини Қоҳира ҳукуматига мажбуран ўтказишга уринаëтганликда айблади.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден президент Муборак ҳар қандай мухолифатни бостириш учун 30 йилдан бери қўллаб келган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва зудлик билан ислоҳотлар бошлаш зарурлигини айтган эди. Мисрда сақланиб келаëтган фавқулодда ҳолат мамлакат махсус хизматларига фавқулодда ваколатлар¸ хусусан фуқароларни ҳеч бир расмий айбловсиз ҳибсда ушлаш ҳаққини беради.

Айни пайтда¸ бутун Миср бўйлаб ўн минглаб мисрликлар президент Ҳусни Муборак истеъфосини талаб қилиб¸ норозилик намойишларини давом эттирмоқда.

Намойишнинг 17-кунида мамлакатдаги автобус ҳайдовчилари ва бошқа жамоат транспорти хизматчилари ҳам мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликларга норозилик сифатида иш ташлаб, норозилар сафига қўшилди.

Шунингдек, бугун мамлакатдаги касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам норозиларга қўшилди.

Намойишчилар мамлакат парламент биноси олдида ҳам лагер ташкил қилдилар.

Аҳмад Абул Ғайт агар ислоҳатлар жараёнига “авантюристлар” халақит берса, вазиятга ҳарбийлар аралашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG