Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:57

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни талаш йили"


Аксарият халқнинг тирикчилиги бозордан бўлиб қолган ҳозирги пайтларда¸ бозорни тафтиш қилувчиларнинг ҳам ниҳоятда кўпайгани айтилади.
Аксарият халқнинг тирикчилиги бозордан бўлиб қолган ҳозирги пайтларда¸ бозорни тафтиш қилувчиларнинг ҳам ниҳоятда кўпайгани айтилади.

Ўзбекистонда 2011 йилга берилган номни аллақачон ўзгартиришга улгурган оддий ўзбекистонликлар янги йилнинг айнан кичик тадбиркорларни сиқувга олишдан бошланганини айтмоқдалар. Таланган тадбиркорлардан бири бу иддаони қувватлаш учун ўз "саргузашти"ни ҳикоя қилиб берди.


Навоийга нисбатан ëмон гап айтмайлик¸

дейди Андижондан қўнғироқ қилган адабиëт шайдоси 8 феврал куни эфирга берилган "Биз билмаган Навоий" эшиттиришига муносабат билдира туриб.

- 8 феврал куни Алишер Навоий тўғрисида эшиттиришинглар бўлдику. Шунга жиндай эътирозим бор-да. Нимага деганда мен ҳам кўп адабиëтга қизиқаман. Унга нисбатан ноўрин гап айтилгандай бўлди. Ўшанга ҳайрон қолдимда. Нимага бунақа дейишаятпи? Алишер Навоий ўзбекларнинг фахри ҳисобланади-да, дейди Андижондан қўнғироқ қилган адабиëт шайдоси.


Тўрт йилда ишлаб топганимни солиқчи бир кунда олиб қўйди¸

деб шикоят қилди Ипподромга яқин жойда озиқ-овқат билан савдо қиладиган 20 яшар тадбиркор.

- Иқтисодий эркинлик йўқ Ўзбекистонда. Масалан¸ қўшни давлатга чиқа олмайсиз, у ëқдагилар бу ëққа ўта олмайди. Қарға қарғанинг кўзини чўқимайдию¸ тўғрими?

Озодлик: Давлат одамларни келиб сизнинг молингизни тортиб олдими?

- Худди шунақа бўлди. Ҳаммаси ўзимизда чиққан товар. Тошкентдан олинган. Ҳаммаси Ўзбекистон товари. Келди-да, битта босди. 4-5 йил ишлаганимизни олиб кетди. Суд бўлди. Битта бизмас, 10-15та одамнинг товарини олиб қўйди битта складдан. Ҳамма йиғилиб ëзмоқчи бўлдик. Барибир ҳаракат йўқ-да.

Озодлик: Ўша одамнинг исмини айта олмайсизми?

- Билмадим энди. Солиқдан. Ноқонуний товар дейди, лекин ҳаммаси ўзимизнинг Ўзбекистон товари. Шунча ишлаганни давлат тортиб олди. Товарни олиб қўйгани етмагандай штраф деган нарсалар бўлди. Давлатга патта тўласак, налог тўласак, яна нима етмайди уларга? Тем более катта жой бўлмаса. Тирикчилик учун чиққан одам-да ҳамма. Наркотик сотмасак.

Озодлик: Нима сотасиз?

- Ўзбекистон товарларини. Озиқ-овқат. Чет элнинг гувоҳномаси ëки сроки ўтиб кетган маҳсулот йўқ. Бу йилни "Тадбикорлар йили" қилиб қўйди. Эркинлик яратамиз¸ деб қўйди. Амалда ҳеч нарса йўқ. Ҳаммаси аксинча бўлаяпти. Ҳамма қарши чиқа олмайди-да давлатга. Мисрда нима бўлаяптию кўраяпсизми? Демонстрация бўлаяптию. Андижонда ҳам шунақа қилиб кўришдию. Ўхшамади, дейди 20 яшар тадбиркор.


Гулнорадан дод!

дейди қибрайлик 56 яшар пайвандчи Аҳад ака Рўзиев.

- Рўзиев Аҳадман. 56 ëшдаман. Қибрай туманида турардим. У ерда яшаш жуда қийин бўлиб кетди. Ўзбекистонда фақат милиция билан ҳарбийлар яшайди. Қора халқ деган ҳеч яшай олмайди у ерда. Президент фақат ўзини ҳимоя қилиш учун ҳамма ëққа милицияларни ташлаган. Битта одамга тўртта милиция тўғри келади. Мана ҳозир ҳамма жойда тўполон бўлаяпти. Мисрда, у ëқда, бу ëқда. Ўзбекистонда бунақа тўполон бўлмайди ҳеч қачон. Мана ҳозир мисол учун ўлиб кетсам¸ прописка ҳам йўқ у ерда, прописка ҳам қилмайди, мозорга ҳам кўммас экан. Ўзбекистонда шунча тилла бор, нимага бунақа камбағал яшайди Ўзбекистон?

Хабарингиз борми йўқми¸ қизи шунча тиллани олиб кетаëтганда Москвада ушлаб самолëтдан тушириб олган ҳаммасини. Каримовга звонит қилишди. “Фалонча тонна тилла билан ушладим. Сенинг қизинг”. “Қизим меники, тилла меникимас” деган. Бой бойни ҳеч қачон ҳеч нарса қилмайди. Агар мен бировнинг чўнтагига тушадиган бўлсам, мени 15 йилга қамаб юборади. Бунча тилла билан кетаëтган одам, тағин қизи ҳамма жойда ҳукмронлик қилади.

Битта оғайним Юнусободда магазин очган эди. Қизи олиб қўйди магазинни. Қани бу ерда ҳақиқат? Мана намоз ўқийдиган қўшнимни ҳам бекордан- бекорга қамаб юборишди. Мен ота-онасини танийман. Ота-онаси ҳеч қачон намоз ўқимаган. Ўлиб кетган. Шу ëш бола институтни битириб намоз ўқиб юрган эди, қамаб юборишди. Анча йил бўлиб кетди. Намоз ўқисанг ҳам туҳмат қилишади, ўқимасанг ҳам туҳмат қилишади. Шунчалик Ўзбекистон ëмон нима бўлиб кетдими дейман, дейди қибрайлик 56 яшар пайвандчи Аҳад ака Рўзиев.


20 йил ишлаб нега қашшоқмиз?

деб ҳасрат қилди Ғаллаоролдан Набижон ака Жўрабоев.

- Мен бир масала бўйича телефон қилаëтган эдим. Мана бу йил мустақиллигимизнинг 20 йиллиги нишонланади. Илгари “бизнинг бойлигимизни Москва олиб кетаяпти” деган гаплар қилардик. Мана мустақилликка 20 йил бўлди. 20 йилнинг ичида ҳамма бойлигимиз ўзимизда қолгандан кейин 20 йилнинг ичида Ўзбекистон гуллаб, яшнаб кетиши керакку. Бундан 20 йил олдингига нисбатан 2-3 баробар орқага қараб кетаяпти. Ғаллаорол тумани тўғрисида мен бир нарса гапирмоқчиман.

Ғаллаорол туманига 10 йилнинг ичида иккита ҳоким келди. Биттаси Қўшбоқов Нарзулла, ҳозиргиси Илҳом Эшонқулов. Мисол учун, мана шу Қўшбоқов Ëшлар маданият истироҳат боғида экилган 5500 туп дарахтни кесиб ташлаб 26та магазинчига ерни сотди. Тепасида туриб ўзи қурдирди шуни бир йилнинг ичида. Устини ëпдирди. Уч-тўрт йил шу бўйича қолиб кетди. На магазин бўлди бу ерда, на истироҳат боғи қолди бу ерда. Бирорта дарахт йўқ тагида ўтириб дам олишга. Кесиб қуритиб ташлади ҳамма ëқни.

Яқинда Ўзбекистон профсоюзининг бошлиғи эшитиб қолдим, “бу йил ҳамма хонадонга 20 тупдан дарахт экилсин” деган мурожаат билан чиққан экан. Бу ëқдан 500-1000-10000 талаб дарахтни қирқаверса, бечора халқнинг айби нимада? Мустақилликнинг, 20 йилликнинг шарофатими бу? Булар нимани ўйлайди? Наҳотки раҳбарларимиз ҳар уч йилда битта раҳбарни олиб келиб қўйса, то чўнтаги тўлгунча индамаса. Яна иккинчисини олиб келиб қўйса, ўзининг фойдасини кўзлаб қўша-қўша участка солса. Мустақилликнинг фойдаси шуми? Биз мустақилликдан бошқа нарса кутган эдикда, дейди Набижон ака.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG