Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:53

Қозоғистонда калтакланган ўзбек қочқини очлик эълон қилди


Марғуба Худойберди-Охунова.
Марғуба Худойберди-Охунова.
Олмаота тергов изолятори ходимлари томонидан калтаклангани айтилган ўзбек қочқини Аброр Қосимов норозилик сифатида очлик эълон қилди.

Бу ҳақда унинг рафиқаси Марғуба Худойберди-Охунова Озодликка маълум қилди.

- Эрим унга нисбатан бирор бир амалий ёрдам берилмагунча очлик акциясини давом эттириш ниятида. 3 феврал куни кечаси эримни тергов изоляторининг тўрт ходими роса уришган. Бугун ўзим эрим билан учрашиб ўз кўзим билан кўриб чиқдим. Муштнинг зарбидан чап буйраги усти кўкариб, моматалоқ бўлиб кетган. Олд ва орқа қовурғалари синган. Аҳволи ниҳоятда оғир, дейди Охунова.

29 ёшли Аброр Қосимов 9 ойдан буён Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаментининг тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Аброр Қосимов Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари томонидан ноқонуний гуруҳларга алоқадорликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
XS
SM
MD
LG